Расман! ПСЖ Португалия терма жамоаси футболчисини харид қилди (фото)

ПСЖ ярим ҳимоячи Ренату Санчеш билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Битим 2027 йил 30 июнгача амал қилади.

Аввалроқ, парижликлар 24 ёшли португалиялик учун 15 миллион евро тўлаши хабар қилинганди.

Санчеш "Лилль" шарафини 2019 йилдан бери ҳимоя қилиб келади. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи клубнинг барча мусобақалар доирасидаги 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатма амалга оширган.

Футболчи аввалроқ “Бенфика”, “Бавария” ва “Суонси” клубларида ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!