Расман! "Қизилқум" грузиялик ҳужумчи трансферини эълон қилди

Элгужа Лобжанидзе - "Қизилқум" футболчиси!

Бўлажак мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган "Қизилқум" жамоаси навбатдаги трансферни амалга оширди.

Қозоғистон чемпиони, Европа лигаси ҳамда Конференциялар лигасида тўп тепган грузиялик ҳужумчи Элгужа Лобжанидзе эндиликда "Қизилқум" клуби шарафини ҳимоя қилади. Футболчи билан жамоа раҳбарияти бир йиллик битим имзолади.

Элгужа Лобжанидзе ҳақида қисқача:

Туғилган куни: 17.09.1992 йил
Туғилган жойи: Грузия — Тбилиси
Позицияси: ҳужумчи
Тўп тепган жамоалари: "Хэйлунцзян" (Хитой), "Мэйчжоу" (Хитой), "Қизил-Жар" (Қозоғистон), "Динамо Батуми" (Грузия), "Қайсар" (Қозоғистон), "Тобол" (Қозоғистон), "Рустави" (Грузия), "Шукура" (Грузия), "Оренбург" (Россия).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!