Расман! "Қўқон-1912" грузиялик легионер билан шартнома тузди
Яқинда сайтимиз орқали қўқонликлар грузиялик футболчи Шота Гвазава билан жиддий қизиқиб қолгани ҳақида хабар бергандик. Бугун ушбу легионер билан шартнома имзоланганлиги маълум бўлди.
"Иккинчи ярим йиллик олдидан «Қўқон-1912» жамоаси илк трансферини амалга оширди.
Жамоа тажрибали ярим ҳимоячи, грузиялик Шота Гвазава билан шартнома тузди. Футболчи ўзбекистонлик мухлисларга «Машъал»даги ўйинлари билан таниш.
Шунингдек, 31 ёшли футболчи «Слуск», «Рознава», «Ван», «Гавра» каби жамоаларда ҳаракат қилган. Ярим ҳимоячининг сўнгги жамоаси «Гонио» ҳисобланади", - дея хабар бермоқда, клуб матбуот хизмати.
Шота Гвазава
Туғилган йили: 26.10.1992
Ампуласи: Марказий ярим ҳимоячи
Фикрлар