Расман! Рамос "Барселона"да

Аввалроқ хабар берганимиздек, Каталониянинг “Барселона” клуби Бразилия чемпионатининг “Гремио” клубида тўп тепаётган Артуро Рамосни ўз сафига қўшиб олиш борасида музокаралар олиб бораётганди.

“Кўк-анор ранглилар”нинг расмий веб-сайтида расман Рамоснинг трансфери ҳақида эълон қилинди. Ушбу кўчиб ўтишни амалга ошириш учун каталонияликлар “Гремио” клубига футболчи учун 30+9 миллион евро бонус тариқасида сарф қилишди.

Маълумот учун, Артуро жорий мавсум якунида “Барса” сафига келиб қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!