Расман! "РБ Лейпциг" етакчи футболчиси билан шартномани узайтирди
"РБ Лейпциг" клуби ўзининг расмий сайтида ҳимоячи Лукас Клостерманн билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилди.
Унга кўра, 23 ёшли футболчи клуб билан 2024 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан. Унинг аввалги келишуви эса 2021 йилга қадар амал қилар эди.
Клостерманн “РБ Лейпциг” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 159 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар