Расман!

"РБ Лейпциг" клуби "Ред Булл Зальцбург" форварди Хван Хи Чханнинг трансферини эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси немис грандига 9 млн еврога тушган. Футболчи эса янги жамоаси билан 2025 йилгача шартнома имзолаган.

Таъкидлаш керакки, Чхан “Лейпциг” сафида “Челси”га кўчиб ўтган Тимо Вернернинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Хван Хи Чхан “Ред Булл Зальцбург” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 126 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 45 та гол ҳамда 29 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)