Расман! “Реал” футболчисини Ла Лиганинг бошқа клубига сотиб юборди

Япониялик ярим ҳимоячи Такефуса Кубо Ла Лиганинг бошқа клуби билан шартнома имзолади. 21 ёшли осиёлик футболчи “Реал”дан “Реал Сосьедад”га кўчиб ўтди, деб хабар берди сан-себастьянликлар клуби матбуот хизмати.

Келишув суммаси ҳали ошкор этилмаган, бироқ ОАВда Такефуса трансфери “Реал Сосьедад”га 6,5 ​​миллион еврога тушиши ҳақида хабар берилганди. Японияликнинг янги клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ўртасигача амал қилади.

Шунингдек, битимда “қироллик клуби” футболчининг кейинги сотувидан 50 фоизини олиши қайд этилган. Бундан ташқари, беш йил ичида “қаймоқранглилар” Такефусуни қайтариб сотиб олиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!