Расман! "Рома" Пероттини Суперлига клубига сотди
“Рома” ярим ҳимоячиси Диего Перотти фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттирадиган бўлди.
Аниқроғи, 32 ёшли аргентиналик футболчи “Фенербахче” билан “1+1” кўринишида шартнома имзолади. Унинг трансфери турк грандига 2,5 млн еврога тушгани айтилмоқда.
Перотти ўтган мавсум “Рома” сафида А Серияда жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол урди.
Фикрлар