Расман: "Рома" таркибига янги ҳимоячи келиб қўшилди (ФОТО)

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Аталанта" ҳимоячиси Рожер Ибанес "Рома" клуби сафига қўшилди.

Рим клуби 21 ёшли футболчини 2021 йилнинг ёзига қадар ижарага олди.

Бир қатор шартлар ва вазифалар уддаланса, римликлар футболчини 8 млн евро эвазига сотиб олишади ва "Аталанта" бонус сифатида яна 2 млн еврога эга бўлиши мумкин. Бундан ташқари, "Рома" футболчини 2024 йилнинг ёзига қадар сотадиган бўлса, трансфернинг 10% қисми ҳам "кўк-қоралар"га тегишли бўлади.

Маълумот учун, Ибанес "Аталанта" сафида ўтган 2 йиллик фаолиятида бор-йўғи 2 та учрашувда майдонга тушган ҳолос ва бу орада "Флуминенсе" клубида ижарада ўйнаб келишга ҳам улгурди.

rue578e6abae2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!