Расман! "Рома"нинг ўйини бошқа санага кўчирилди
Италия А Серияси раҳбарияти чемпионатнинг 38-туридан ўрин олган “Торино” ҳамда “Рома” жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқа санага кўчиришга розилик билдирди.
Гап шундаки, “Рома” 31 йиллик танаффусдан сўнг илк бор еврокубоклар финалига чиқди ва римликлар жорий мавсум Европа майдонларида соврин ютиш имкониятига эга бўлган ягона Италия жамоаси бўлиб турибди.
Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа 25 май куни УЕФА Конференциялар лигаси финалида Нидерландиянинг “Фейеноорд” клубига қарши майдонга тушади. “Рома”нинг “Торино”га қарши ўйини эса 22 апрель санасига белгиланган эди. Шу сабабли “бўрилар” А Серия раҳбариятидан муҳим ўйинга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Туриндаги ўйинни бошқа санага кўчиришни сўраб мурожаат қилишган.
Фикрлар