Расман! Россия 2026 йилги Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қўйилмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия шахмат федерациясининг ижроия директори Александр Ткачев маълум қилишича, Россия терма жамоаси Самарқандда бўлиб ўтадиган Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этмайди. 

Бу ҳақда Sports.ru хабар берди.

«Бизнинг терма жамоалар Жаҳон шахмат олимпиадасида қатнашмайди. ФИДЕ президенти вазифасини бажарувчи жаноб (Вишванатан) Ананд ташаббуси билан бу масала кенгашда кўриб чиқилди ва шу тарзда қарор қабул қилинди.

Яхшики, ўйинни сиёсий омиллардан устун қўядиган, ўз карьераси учун хавотир оладиган одамлар ҳам бор. 

Лекин шахсий манфаатларини биринчи ўринга қўядиганлар ҳам етарлича, ҳозирча кенгашда улар кўпроқ. Бу сафар уларнинг позицияси устун келди», — деди Ткачев.

46-Жаҳон шахмат олимпиадаси 15–27 сентябрь кунлари Самарқандда (Ўзбекистон) ўтказилиши режалаштирилган. 

Россия терма жамоаси эса 2026 йил август ойида Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) санкциялари узайтирилгани сабабли турнирдан якуний равишда четлатилган. Шунинг натижасида россиялик гроссмейстерлар кетма-кет учинчи марта жамоавий мусобақаларни ўтказиб юборишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!