Расман! Сауль Ньигес "Челси"га ўтди

Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес фаолиятини "Челси"да давом эттирадиган бўлди.

Лондон клуби расмий сайтининг хабар беришича, “аристократлар” 26 ёшли испаниялик футболчини 4 миллион евро эвазига бир йилга ижарага олишган. Аммо томонлар ўртасидаги келишувга биноан “Челси” ижара муддати якунлангач Саулнинг трансферини 35 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Сауль "Атлетико" сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 340 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 43 та гол ҳамда 20 та голли узатма ёздириб қўйди.

Сауль Ньигес Испания терма жамоаси сафида 19 та ўйинда иштирок этган ва 3 та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!