Расман! "Спартак" футболчиси А Серия клубига ўтди
"Спартак" ҳужумчиси Александр Кокорин фаолиятини "Фиорентина"да давом этиради. Бу ҳақда Москва клуби расмий саҳифаси маълум қилди.
"Спартак" ва "Фиорентина" Александр Кокорин борасида келишувга эришди. Саша, А Серияда омад!", -дея хабар тарқатди клуб матбуоти.
Кокорин жорий мавсум "Спартак" сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ҳамда 1та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар