Расман! "Специя" асосий ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

Италиянинг "Специя" жамоаси ҳужумчи Мбала Нзола билан шартномани янгилади. Бу ҳақда клуби матбуот хизмати хабар берди. Янги келишув 2026 йилгача мўлжалланган.

Анголалик футболчи 2020 йилдан бери "бургутлар" сафида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда Нзола А Сериянинг 28 баҳсида майдонга тушиб, 13 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилди ва икки марта шерикларининг голига ассистентлик қилди.

куаку

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!