Расман! Супер ҳужумчи "Барселона"га ўтди (ФОТО)

Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски расман "Бавария"дан "Барселона"га ўтди. Бу ҳақда мюнхенликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Каталония клуби Левандовски трансфери учун мюнхенликларга 45 миллион евро ва унга қўшимча равишда яна 5 миллион евро бонус тўлайди.

Маълумот учун, Левандовски "Бавария"да 8 йил тўп сурди. У бу жамоага 2014 йил Дортмунднинг "Боруссия" клубидан кўчиб ўтган эди.

Футболчи "Бавария" билан биргаликда саккиз марта Бундеслигада ғолиб чиқди, уч марта Германия кубогини қўлга киритди, жамоа билан беш марта Германия Суперкубогини қўлга киритди. 2019/20 йилги мавсумда Левандовски мюнхенликлар билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

555_2

Левандовски кетма-кет сўнгги бешта Германия чемпионатида ҳам энг яхши тўпурар бўлди.

"Бавария"даги саккиз мавсум давомида Левандовски 375 та ўйинда 344 та гол урди ва 72 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!