Расман!
Ads

ЎФА қарорига кўра янги мавсумни Суперлигада ўтказадиган Термизнинг "Сурхон" клуби элитада муносиб иштирок этиш учун ўз сафига тажрибали футболчиларни жалб этмоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра термихликлар бугун 7 нафар футболчилар билан шартнома имзолашди. Булар:

1. Аъзам Алиев (Навбаҳор);
2. Аюбхон Нўмонов (Навбаҳор);
3. Дилшод Жабборов (Навбаҳор);
4. Шерзод Хакимов (Нефтчи);
5. Асилбек Амонов (Бухоро);
6. Шавкат Саломов (Бухоро);
7. Абдуқаххор Хожиакбаров (АГМК).

Эслатиб ўтамиз, "Сурхон" Суперлиганинг илк турини 10 март куни ўз майдонида "Металлург" клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
01/03/2019 18:45
Исботи булмайди, сабаби Сурхон олийга гирромлик билан чикди.
&
Лео Месси
28/02/2019 10:19
Ростанам Сурхон кучайди...энди мавсум давомида ҳам буни исботлаши керак.