Расман! "Сурхон" "Пахтакор" аъзосини ўз сафига қўшиб олди (ФОТО)

Термизнинг “Сурхон” клуби давралар оралиғида яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олди.

сурхон_5

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, термизликлар “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланган дарвозабон Азиз Исақов билан шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Исақов 2000 йил 23 декабрда туғилган. У бунгача,  "Пахтакор"нинг U21 ва асосий жамоаларида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!