Расман! "Тоттенхэм" Ламела билан хайрлашди ва ўрнига испаниялик футболчини сотиб олди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўзининг расмий сайти орқали "Севилья" ярим ҳимоячиси Брайан Хилнинг трансферини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, инглиз клуби 20 ёшли испаниялик футболчи учун андалусияликларга 25 миллион евро ва аргентиналик ярим ҳимоячи Эрик Ламелани берган.

Хил "Севилья" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 21 та учрашув ўтказган ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

29 ёшли Ламела 2013 йилдан буён "Тоттенхэм"да ўйнаб келаётган эди. У "шпорлар" сафида жами 257 учрашув ўтказган ва ўз ҳисобига 37 та гол ҳамда 47 та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!