Расман! "Тоттенхэм" "Ювентус" футболчисини сотиб олди

"Тоттенхэм" "Ювентус" вакили Деян Кулушевскини ўз сафига қўшиб олди. 21 ёшли вингер бугун Англияга етиб келиши кутилмоқда.

Швециялик футболчи лондонликлар келаси мавсум ЕЧЛга чиқа олмаса, "Тоттенхэм" билан 5 йиллик шартномасини бекор қилиши мумкин. Ҳозирда Деян мавсум охирига қадар лондонликлар сафида тўп тепиши мумкин.

Аввал хабар берганимиздек, "тақачилар" Италия клубидан Родриго Бентанкурни ҳам сотиб олишни режалаштирмоқда. 

Маълумот ўрнида, Деян Кулушевски жорий мавсум А Сериядаги 20 учрашувда битта гол ва 3 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!