
Расман! Троссард "Арсенал" футболчиси
Расман "Арсенал" Леандро Троссардни ўз таркибига қўшиб олганини эълон қилди. Вингер 2026 йилгача амал қиладиган шартномага қўл қўйди.
"Канонирлар" "Брайтон"га 27 миллион фунт стерлинг тўлади. Белгиялик футболчи янги жамоасида 19-рақамни олди ва "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнаши кутилмоқда.
Маълумот учун, Троссард ушбу мавсум барча чемпионатларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.
Фикрлар