Расман! "Турон" навбатдаги трансферни амалга оширди
Айни кунларда мавсумолди тайёргарлик жараёнини қизғин руҳда давом эттираётган жамоа "Турон" таркибига янги футболчилар келиб қўшилмоқда. Жумладан бугун ёш футболчи Абдуғани Камолов билан шартнома имзоланди.
Маълумот учун, Абдуғани Камолов 2000 йилда туғилган, ўйнайдиган амплуаси - ҳимоячи, бунга қадар "Бунёдкор" ва "Металлург" ёшлар жамоалари, "Бухоро" ва "Андижон" клублари сафида майдонга тушган. Шунингдек, у Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолигига номзод футболчи саналади.
Аввалроқ, яйпанликлар йиғинида "Пахтакор" ҳимоячиси Марлен Чобанов иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
"Турон" матбуот хизмати
Фикрлар