Расман! "Турон"га янги бош мураббий тайинланди

Ниҳоят, “Турон” клуби кутилганидек, Анвар Бердиевни расман бош мураббий сифатида таништирди.

Жамоада ўтган йилдан бери ишлаб келаётган мутахассис қишки йиғиндаги тайёргарликка бошчилик қилиб келаётганди ва шу сабабли унинг янги мавсумда бош мураббий сифатида ишлаши кутилаётганди. “Турон” эса бугун 44 ёшли Анвар Бердиевни расман бош мураббий бўлганини эълон қилди.

Анвра

У фаолияти давомида “Машъал”, “Насаф”, “Нефтчи”, “Бунёдкор”, “Андижон” каби клубларда тўп сурган ва ўзининг тўпурарлик маҳоратини кўрсатган. Шунингдек, Анвар Бердиев миллий чемпионатларимизда 500 тадан кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида тарихда қолган.

Мураббий сифатида эса бунгача “Истиқлол” ва “Бухоро” жамоаларида ишлаган. “Турон” эса унинг фаолиятида янги саҳифа очди. Бердиевнинг олдига "Турон"ни про лигадан Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!