Расман: Виссам Бен-Йеддер "Монако"га ўтди

"Севилья"нинг франциялик хужумчиси Виссам Бен-Йеддер "Монако"га кўчиб ўтди.

Форвард "Монако" билан 5 йиллик битимга имзо чекди. 29 ёшли футболчи учун "монегасклар" Испанларга 40 млн евро тўлаб берди.

Сўнгги мавсум футболчининг фаолиятидаги энг омадлиси бўлди. Ушбу мавсумда, Ла Лигада "Севилья" бешинчи ўринни эгаллади ва футболчи 35 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урган бўлса, 9 бор голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!