Расман! Хуанфран
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Хуанфран жамоадан кетгани ҳақида эълон қилди.

“Бу менинг “Атлетико”даги сўнгги куним. Тез орада бу ерга яна қайтаман деган умиддаман. Бу жамоада ўтган йиллар ажойиб эди, бу ердаги пайтлар менинг фаолиятимдаги энг зўр дамлар бўлиб қолади”, - дейди 34 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Хуанфран “Атлетико” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида “матрасчилар” либосида жами 355та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 41та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У мадридликлар билан жами 7та соврин қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Антуан Гризманн, Диего Годин ва Лукас Эрнандеслар ҳам "Атлетико"дан кетганликлари ҳақида эълон қилишган эди.