Расман! Яна битта супер жанг санаси маълум бўлди

  • 12 октябрь, 14:18
  • 0
  • MMA

UFC'нинг энг ишончли инсайдерларидан бири, ESPN нашри журналисти Бретт Окамотонинг хабар беришича, ярим оғир вазнда собиқ чемпион польшалик Ян Блахович (29-9) ва рейтингда 3 поғонани банд этиб турган доғистонлик Магомед Анкалаев (18-1) жанги 10 декабрь санасидаги йилнинг энг сўнгги рақамли турнири бўлган UFC 282 турнири асосий кардидан ўрин олди.

Миш-мишларга қараганда ушбу турнирдан, шунингдек, ярим оғир вазнда чемпион чехиялик Иржи Прохазка (29-3-1) ва бразилиялик собиқ чемпион Гловер Тейшейра (33-8) ўртасидаги титуль жанги реванши ҳам бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Ҳозирча, сизнинг эътиборингизга ушбу турнирда бўлиб ўтиши тасдиқланган жанглар кетма-кетлигини ҳавола этамиз.

Асосий кард:

Ян Блахович - Магомед Анкалаев;
Сантьяго Понзиниббио - Робби Лоулер;
Даррен Тилл - Дрикус дю Плесси;

Жаирзиньо Розенстрайк - Крис Дакас;
Крис Кёртис - Хоакин Бакли;
Александр Густафссон - Овинс Сен-Прю.

Прелим кард:

Эдмен Шахбазян - Дальча Лунгииамбула;

Билли Карантильо - Александр Эрнандез;
Эрик Силва - ТиДжей Браун;

Даниэль да Силва - Винисиус Сальвадор;

Джейми Пикетт - Бо Никал;
Ронни Лоуренс - Кэмерон Сааиман.

UFC 282 турнирига 10 декабрь санасида Невада штатининг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган муҳташам T-Mobile аренаси мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!