Расман: Юлиан Нагельсманн Германия терма жамоаси бош мураббийлик лавозимини тарк этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Германия футбол иттифоқининг расмий сайтида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, 38 ёшли мутахассис истеъфо бериш тўғрисида шахсан ўзи қарор қабул қилган. Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси 1/16 финал босқичида тўхтаб қолди. Терма жамоа Парагвайга қарши баҳсда пенальтилар сериясида мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, Юлиан Нагельсманн 2023 йилдан буён Германия терма жамоасини бошқариб келаётган эди. Унинг «бундестим» билан тузган шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган бўлса-да, мураббий мусобақадан сўнг муддатидан олдин ишдан кетишни маъқул кўрди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!