Расман! Юрген Клинсманн истеъфога чиқарилди

Берлиннинг “Герта” клуби бош мураббий Юрген Клинсманни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 55 ёшли мутахассис ўзи раҳбариятдан ишдан бўшатишларини сўраган. Бунга клуб раҳбариятининг унга билдираётган ишончсизлиги сабаб бўлган.

Ҳозирча “Герта”да Клинсманнинг ўрнини ким эгаллаши номаълум.

Маълумот учун, Клинсманн “Герта”ни 2019 йилнинг 27 ноябрида ўз қўлига олган эди. Берлинликлар айни дамда 23 очко билан 14-ўринда боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!