Расман! "Ювентус" 17 ёшли швейцариялик футболчи билан шартнома имзолади

Швейцариянинг "Базель" клуби ҳимоячиси Албиан Хаждари фаолиятини  "Ювентус"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, туринликлар 17 ёшли футболчи билан 2023 йилгача шартнома имзолашган.

Швейцария U17 терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Хаждари “Базель”нинг ёшлар жамоасида тўп суриб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!