Расман! Зиданни танқид қилган президент лавозимидан четлатилди

Франция футбол федерацияси (FFF) раҳбари лавозимидан четлатилди. 

FFF ижроқўми Ноэль Ле Грени ҳеч бўлмаганда федерация текшируви натижалари эълон қилингунга қадар ўз ишини тўхтатиб туришини маълум қилди. 

Ташкилот вице-президенти лавозимида ишлаб келган Филипп Диалло Франция футбол федерацияси президенти вазифасини бажаради. 

Эслатиб ўтамиз, Ле Гре Зинедин Зиданни танқид қилганди. Шунингдек, FFF'нинг собиқ ходимлари уни номақбул хатти-ҳаракатларда айблаган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!