Расмий хабар! АГМК "Пахтакор" футболчиси билан шартнома имзолади
Ғофуров АГМКнинг тўлақонли аъзосига айланди
Ҳужумкор вингер Ҳусниддин Ғофуров 2021 йилги мавсумда ҳам АГМК шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган йили мавсумнинг иккинчи қисмидан эътиборан, АГМКга «Пахтакор»дан ижара асосида ўтган Ҳусниддин Ғофуров янги 2021 йилги мавсум учун клуб билан янги битимга имзо чекди. Эндиликда Ғофуров олмалиқликларнинг тўлақонли аъзоси сифатида фаолиятини давом эттиради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар