Расмий хабар! Акмал Мозговой - "Пахтакор" футболчиси

Акмал Мозговой "Пахтакор" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.

"Миллий терма жамоамиз ярим ҳимоячиси БААнинг "Банияс" клубидан "Пахтакор"га трансфер қилинди. Мозговой билан клубимиз ўртасида 2027 йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекилди.

Акмал ҳозирга қадар Суперлигада 163 ўйинда 13 гол муаллифи бўлган. Осиё клублари мусобақаларида 30 беллашувда 5 тўп киритган. Миллий терма жамоамиз таркибида эса 21 баҳсда 1 гол муаллифига айланган.

Мозговойнинг "Пахтакор"даги фаолияти ёрқин ғалабалар ва совринларга бой бўлишига ишонамиз. "Пахтакор"га хуш келибсан, Акмал", - дейилади хабарда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!