Рауль Альбиоль: Роналдунинг
Ads

“Наполи” клуби ҳимоячиси Рауль Альбиоль ёзда “Ювентус”га кўчиб ўтган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг А Серияда кўп гол ура олишига шубҳа қилмоқда.

“А Серияда 40та гол уриш қийин бўлади. Чунки, Италия футболи Испанияникидан фарқ қилади. Лекин, Роналдунинг трансфери А Серияга бўлган қизиқишни янада оширди”, - дейди испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ туринликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳам Роналдунинг 40та гол уриши қийин эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, 33 ёшли футболчи А Сериянинг ўтган 3та турининг барчасида майдонга тушганига қарамай ҳалигача ўз ҳисобига гол ёздириб қўйганича йўқ.