Равшан Эрматов ЖЧ-2018да бошқа ҳакамлик қилмайди!
Ads

ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ЖЧ-2018да бошқа ишламайди. Бу ҳақда sports.ru хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ФИФА расмий сайти кейинги босқичда ишлайдиган ҳакамларни эълон қилди. Ушбу рўйхатда эса ҳамюртимиз Равшан Эрматов йўқ.

Россиядаги мундиалда қуйидаги ҳакамлар ўйинларни бошқаришда давом этади: Алиреза Фағони (Эрон), Наваф Абдулла Шукралла (Баҳрайн), Маланг Дьедиу (Сенегал), Женни Сиказве (Замбия), Марк Гейгер (АҚШ), Жейр Марруфо (АҚШ), Сесар Артуро Рамос (Мексика), Андрес Кунья (Уругвай), Нестор Питана (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия), Мэттью Конжер (Янги Зеландия), Жюнейт Чакир (Туркия), Бьорн Куйперс (Голландия), Антонио Мигель Матеу Лаос (Испания), Милорад Мажич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия), Дамир Скомина (Словения).

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов Россиядаги мундиалда Аргентина – Хорватия (0:3) ва Испания – Марокко (2:2) ўйинларини бошқарди ва жаҳон чемпионатларида 11 учрашувда ҳакамлик қилиб, рекорд қайд этиб турипди.