Равшан Эрматов Одил Аҳмедов жамоаси иштирокидаги ўйинни бошқаради
Жумладан, ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган баҳсда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоаси ўз майдонида БААнинг "Ал-Айн" клубини қабул қилади. Мазкур ўйинни Валентин Коваленко бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Унга қанотларда Андрей Цапенк ва Темур Гайнуллин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам ҳам Ўзбекистондан - Азиз Асимов. "Ал-Ҳилол" - "Ал-Айн учрашуви 6 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
7 май куни Япониянинг "Кавасаки Фронтале" жамоаси Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубини қабул қилади. Бу учрашувни Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Шерзод Қосимов.
Шу куни Таиландда бўлиб ўтадиган "Бурирам Юнайтед" - "Урава Ред Даймондс" (Япония) учрашувида эса бош ҳакам сифатида Ильгиз Танташев ишлайди. Унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Серазетдиновлар ёрдам беришади.
Фикрлар