Равшан Ҳайдаров: “Истиқлол” стадиони 2015 йилги Янги Зеландия билан бўлган учрашувдаги каби тўлиб-тошишини хоҳлаймиз

Бугун Фарғонага етиб келган Осиё чемпинлари катта тантана билан кутиб олинди. Кутиб олиш тадбирида қатнашган oltinvodiy.uz сайти мухбири Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров билан  қисқача суҳбатда бўлди.

— Фарғоналик футбол ихлосмандлари бизни юқори даражада кутиб олишди. 23 ва 26 март кунлари Кения олимпия терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 26 март куни “Истиқлол” стадиони худди 2015 йилги Янги Зеландия билан бўлган учрашувдаги каби тўлиб-тошишини хоҳлаймиз. Водийда футболни жуда яхши кўришларини биламан.

— Хитойда ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишни кутганмидингиз ва Сидоров финалда гол уришини олдиндан сезганмидингиз?

— Ҳар бир мураббий ўз жамоаси билан яхши натижа кўрсатишни истайди. Биз ҳам Хитойда ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Яхши ният қилгандик, чемпион бўлдик.

Сидоровнинг гол уришига келсак, бунга ишонгандим. Юрагим Сидоровнинг гол уришини сезганди. Бўлажак учрашувларда ҳам ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!