Рахим АПЛда рекорд ўрнатди
Ads

"Манчестер Сити" клуби форварди Рахим Стерлинг Англия премьер-лигасида рекорд ўрнатди.

Эътиборлиси, 23 ёшли англиялик футболчи “Борнмут”га қарши ўйнаган премьер-лиганинг барча 6 та баҳсида гол уришга эришган илк футболчига айланди. У ушбу олтита ўйинда жами 9та гол киритишга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, Стерлинг жорий мавсум “сити” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Минбар

Барча блоглар