Рахим Стерлинг ушбу натижани қайд этган тарихдаги учинчи футболчи
27 август куни “Челси” АПЛнинг 4-тури доирасидаги ўз майдонида кечган учрашувда “Лестер”ни мағлуб этди – 2:1.
Лондон клубининг иккала голига ҳам ёзги трансфер ойнасида “Манчестер Сити”дан “Челси”га ўтган ҳужумчи Рахим Стерлинг муаллифлик қилди. Бу Рахим учун “аристократлар” сафидаги дебют голлар бўлди.
“Opta” нашри хабарига кўра, Стерлинг Премьер лига тарихида "Челси", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"да гол урган учинчи футболчига айланди. Ундан олдин фақат Николас Анелька ва Даниэль Старриж бундай натижани қайд этган эди.
Фикрлар