Райан Гарсия ва Люк Кэмпбелл жанги санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида вақтинчалик WBC камари учун бўладиган Райан Гарсия ва Люк Кэмпбелл жанги 5 декабрга белгиланган эди. Аммо Люк Кэмпбеллда “Covid 19” аниқлангани сабабли, жанг қолдирилганди. Маълум бўлишича, ушбу тўқнашув 2 январь куни бўлиб ўтиши тасдиқланган.

Мазкур баҳс ғолиби ҳозирда  Девин Хейнига тегишли WBC жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар бўлади. 22 ёшли Райан Гарсия (20-0 , 17 КО) ўзининг охирги жангида Франсиско Фонсекани ( 25-3, 19 КО) биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.

Лондон Олимпиадаси чемпиони Люк Кэмпбелл (20-3, 16КО) эса сўнгги бор, WBC  жаҳон чемпионлик камари учун украиналик Василий Ломаченкога қарши жангда очколар бўйича имкониятни бой берган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)