Райан Гиггз: Мессидек футболчини ҳаётингизда бир марта кўрасиз

“Манчестер Юнайтед” клуби ва Уэльс терма жамоаси собиқ футболчиси Райан Гиггз “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўзаро таққослади.

“Месси ёки Криштиану? Бу ерда Мессига тенглаша оладиган йўқ.

Улардан бирини танлаш қийин. Аслини олганда мен Криштиану Роналдуни танлаган бўлардим. Чунки, мен у билан бирга ўйнаганман ва унинг қай даражада ўсганини кўрганман. Аммо, Месси – даҳо. Лео шундай футболчики, сиз бунақасини умрингизда фақат бир марта кўрасиз”, - дейди Гиггз.

Эслатиб ўтамиз, Гиггз ва Роналду 2003-2009 йилларда МЮ сафида бирга тўп суришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sherbek Osginov
24/10/2019 20:08
Messidek futbol dahasi birgina boshqa kelmaydi

Минбар

Барча блоглар