"РБ Лейпциг" тез орада "янги Хамес Родригес" билан шартнома имзолайди

Берлиннинг "Герта" клуби ярим ҳимоячиси Лазар Самаржич катта эҳтимол билан фаолиятини "РБ Лейпциг"да давом эттиради.

Bild нашрининг ёзишича, 18 ёшли футболчи бугун ёки эртага “буқалар” билан шартнома имзолайди. Унинг трансфери эса 1 миллион еврога ҳам етмаслиги айтилмоқда.

Мутахассислар Самаржични услуб жиҳатидан колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригесга қиёслашмоқда. Унинг сотиб юборилиши эса мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Лазар ўтган мавсум “Герта” сафида бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!