"РБ Лейпциг"нинг "Ливерпуль"га қарши баҳси Лондондаги "Тоттенхэм" стадионида ўтказилиши мумкин

“РБ Лейпциг” клуби “Ливерпуль”га қарши ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал ўйини учун ўзига стадион қидирмоқда.

Гап шундаки, Германия ҳукумати коронавируснинг янги штамми тарқалишини олдини олиш учун Буюк Британиядан бўладиган авиақатновларни 17 февралга қадар тўхтатди. Шу сабабли, “Ливерпуль” Германияга кира олмайди. Агар “РБ Лейпциг” зудлик билан ўзига бошқа стадион топмаса, унга техник мағлубият ёзилади.

“РБ Лейпциг” спорт директори Маркус Крешенинг сўзларига кўра, жамоа раҳбарияти бу борада Будапештдаги “Пушкаш” ҳамда Лондондаги “Тоттенхэм” стадиони вариантларини кўриб чиқмоқда.

“РБ Лейпциг” ва “Ливерпуль” жамоалари баҳси 16 февраль кунига режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!