"Реал" — дунёдаги энг қиммат футбол клуби (рўйхат)

"Forbes" журнали дунёнинг энг қиммат 50 та спорт клуби рўйхатини эълон қилди. 50 таликка Испания, Англия, Германия ва Франциянинг 8 та футбол клуби кирди.

Маълумотларга кўра, "Реал" 5,1 миллиард доллар билан дунёдаги энг қиммат футбол клуби ҳисобланади. Умумий рейтингда эса Мадрид клуби 13-ўринни эгаллади.

"Барселона" рейтингда 15-ўринни эгаллаган ва футбол жамоалари орасида 5 миллиард долларга баҳоланган ҳолда 2-поғонани банд этган. “Манчестер Юнайтед” 4,6 миллиард билан  кучли учликни якунлаб берган (умумий рейтинг - 19-ўрин).

Тўлиқ рўйхат:
1. Реал Мадрид - 5,1 млрд
2. Барселона - 5 млрд
3. Манчестер Юнайтед - 4,6 миллиард
4. Ливерпуль - 4,45 миллиард
5. Бавария - 4,28 млрд
6. Манчестер Сити - 4,25 миллиард
7. ПСЖ - 3,3 млрд
8. Челси - 3,1 миллиард

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!