“Реал” - “янги Ибрагимович” учун курашда фаворит
Ads

Швециянинг АИК жамоаси ҳужумчиси Александр Исак фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Marca нашрининг хабар беришича, 17 ёшли вундеркиндни қўлга киритишда “Реал”нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

Исак бу йилги Швеция чемпионати учун кутилмаган совға бўлди. Боиси, у 24та учрашувда 10та гол ва 1та голли узатмага муаллифлик қилди. Уни ватанида “янги Ибрагимович” деб аташмоқда.

Исак учун “Реал”дан ташқари “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” каби Европанинг топ-клублари кураш олиб боришмоқда. Унинг АИК билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг 31 декабрига қадар имзоланган.