"Реал", "Челси" ва "Ливерпуль" "Ньюкасл" футболчини сотиб олмоқчи

“Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайшга “Реал”, “Челси” ва “Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "TNT Sport" нашри.

Манбага кўра, уч жамоа 24 ёшли футболчини ўз  сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда ва унинг "Ньюкасл" билан шартномасини узайтириш ёки узайтирмаслик борасидаги қарорини кутишмоқда.

Олдинроқ, "қарғалар" ярим ҳимоячи билан 2026 йилнинг июнигача амал қиладиган битим имзоламоқчи эканлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Гимарайш жорий мавсумда инглиз клуби сафида барча турнирлар доирасидаги 10 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!