"Реал" 2024 йилда Холандни даҳшатли суммага сотиб олмоқчи
"Реал Мадрид" дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирининг трансферига жиддий сармоя киритишга тайёр.
Аввалроқ, бир қанча таниқли нашрлар тасдиқлаганидек, ҳақиқатан ҳам Эрлинг Холанднинг шартномасида 2024 йилнинг ёзидан кучга кирадиган банд бор. "Diario AS" хабарига кўра, ушбу банд бўйича исталган харидор клуб норвегиялик юлдузни "Манчестер Сити"дан 180 миллион еврога сотиб олиш мумкин бўлади ва "Реал Мадрид" бу имкониятдан унумли фойдаланишни режалаштирмоқда.
Эрлинг Холанд шу ёзда Дортмунднинг "Боруссия"сидан 60 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтган эди. 22 ёшли ҳужумчи “шаҳарликлар” сафида 11 та учрашувда 17 та гол уришга эришди.
Фикрлар