“Реал” 270 миллион евро билан трансфер бозорини портлатмоқчи
Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти келаси мавсумгача “Бавария” вингери Майкл Олисени жамоа таркибига қўшиб олиш истагидан воз кечмаган.
Журналист Экрем Конурнинг маълумотига кўра, “Қироллик клуби” француз футболчиси учун умумий қиймати 270 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.
Унинг 222,3 миллион еврога яқини кафолатланган тўлов, қолган қисми эса бонуслар кўринишида бўлади.
Бироқ аввалроқ “Бавария” раҳбарияти Олисени жорий трансфер ойнасида сотмаслигини билдириб, “Реал”нинг 150 ва 180 миллион евролик таклифларини рад қилган эди.
24 ёшли футболчи ўтган мавсум 52 ўйинда 22 та гол ва 31 та ассист қайд этди. Жаҳон чемпионатида эса у беш учрашувда 6 та голли узатма берди.

Фикрлар