"Реал" 35 йил олдинги рекордини янада яхшилаб олди
Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг янги мавсум дастлабки тур баҳсини сафарда “Мальорка”га қарши ўтказди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Шу тариқа “қироллик клуби” ўзининг чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини 33 та ўйинга (24 та ғалаба, 9 та дуранг) етказиб олди. Мадрид гранди ўз тарихида Испания чемпионатларидаги энг узоқ мағлубиятсиз серияни янада яхшилаб олди. Бу борадаги клубнинг аввалги рекорди 1988 йилнинг апрелидан 1989 йилнинг майига қадар давом этган. “Реал” ўшанда кетма-кет 30 та ўйинда (21 та ғалаба, 9 та дуранг) мағлубият нималигини билмаган.
Карло Анчелотти шогирдлари Ла Лиганинг 2-тур учрашувини 25 август куни ўз майдонида “Вальядолид”га қарши ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Фикрлар