“Реал” афсонаси жамоадан кетади

Жорий мавсум якунланиши билан “Реал” плеймейкери Лка Модрич Мадрид клубини тарк этади. Бу ҳақда Relevo нашри хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, хорватиялик футболчи мадридликлар билан шартномани янгиламайди ва фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга қарор қилган.

Аввалроқ, Лука Модрич 2024 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Модрич мадридликлар сафида 2012 йилдан бери тўп тепмоқда. 38 ёшли футболчи ёши катталигига қарамай, бир неча йиллардан бери спорт формасини юқори даражада сақлаб турибди.

Жорий мавсумда барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушган Модрич ўз ҳисобига битта гол ва бешта ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!