"Реал" Алабани қўлга киритиш йўлларини қидирмоқда

  • 22 декабрь, 2020, 12:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти мавсум сўнггида эркин агентга айланадиган “Бавария” ҳимоячиси Давид Алабани қўлга киритиш йўлларини қидирмоқда.

Tecno

Мадридликлар 28 ёшли австриялик футболчига 32 ёшли Серхио Рамос ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Айтиш лозимки, испаниялик футболчининг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Аммо “Реал”га Алабани қўлга киритиш осон бўлмайди. Боиси, у “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски билан бир хил, яъни солиқлардан ташқари йилига 12 млн евро маош олишни хоҳлаяпти.

Бундан ташқари, Алабага “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед”дан ҳам қизиқишлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!