“Реал” Александр Исак билан шартнома имзолади
Ads

 

Мадриднинг “Реал” клуби ўз сафига яна бир истеъдодни қўшиб олди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “қироллик клуби” Александр Исак билан шартнома имзолаганини хабар қилмоқда. Шведциялик ёш ҳужумчи ва мадридликлар аллақачон келишувга эришишган. Аммо трансферлар борасида “Реал”га қўлланган жазо туфайли Александр Исак ҳозирча Испанияга кела олмайди.

Маълумотларга қараганда, ФИФА қўллаган жазо ёзда якунланади. Шундан сўнг Александр Исак “Реал” футболчиси сифатида рўйхатдан ўтади.